Линклар

logo-print

АҚШ президентлигига номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн ўзаро баҳс ўтказдилар.


Бу ноябр ойига белгиланган президентлик сайлови арафасида номзодлар ўртасидаги сўнгги ва учинчи маротаба ўтказилган баҳсдир.
АҚШ иқтисодиёти юзланаётган муаммолар ушбу баҳснинг диққат марказида бўлди.
Барак Обама мамлакат иқтисодиёти узоқ муддатда ҳал этиладиган муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади:“Иқтисодиётимиз узоқ муддатда ҳал этила оладиган муаммоларга дуч келмоқда. Бор бойликларимизни суғуриб олаётган энергетика сиёсатини тўғрилашимиз шарт, соғлиқни-сақлаш тизимини қайта ислоҳ қилишимиз ҳамда барча ёшларимиз таълим олиш имкониятига эга бўла оладиган маориф тизимига сармоя ётқизишимиз шарт”,-деди Барак Обама.
Республикачи Жон Маккейн ўз навбатида ҳозирги буҳронни ҳал қилиш учун ўй-жой нархлари пасайишини олдини олиш муҳим эканини маълум қилди.“Ишончим комил, ўй-жой нархларининг пасайишини олдини олиб мустаҳкам пойдевор ярата олсак, фуқароларда нафақат ишонч ва ўз уйига эгалик қила олиш балки Америка орзусисини рўёбга чиқариш каби қадриятлар пайдо бўлади”,-деди Жон Маккейн.
XS
SM
MD
LG