Линклар

logo-print

Озарбайжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев мамлакатда ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонди.


Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазахир Панаковга кўра, Илҳом Алиев қарийиб 89 фоиз овоз тўплаган:

“Илҳом Ҳайдарович Алиев 89.04 фоиз, Иқбол Фирузович Оғазода 2.78 фоиз овоз тўпладилар”,-деди Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси.
Мазкур сайловга бойкот эълон қилган мухолифатдаги партиялар бугун сайлов натижаларини тан олмаслигини маълум қилди.
Айни пайтда Кремлга кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев Алиев билан телефон орқали боғланиб, ғалаба билан табриклаган. Маълум бўлишича, суҳбат чоғида президентлар ўзаро алаоқаларни янада ривожлантиришга иштиёқ билдирганлар.
XS
SM
MD
LG