Линклар

ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг икки кунлик саммити ниҳоясига етди.


Глобал молия тизимидаги бўҳрон мазкур саммитнинг диққат марказида бўлди. Чоршанба куни ЕИ етакчилари барча давлатларни глобал молия тизимини қайта кўриб чиқишга чақирдилар.
Саноати ривожланган етакчи саккиз давлат АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Канада, Япония ва Россия молия тизимидаги бўҳронга бағишлаб яқин келажакда қудратли давлатлар иштирокида саммит ўтказишга келишиб олдилар.
ЕИга раислик қилаётган давлат-Франция президенти Николя Саркозининг таъкидича, саммит давомида итифоққа аъзо барча 27 давлат банкларни ҳимоя қилишга оид шу кунгача қабул қилинган қутқарув режасини қўллаб-қувватлаган.
Брюсселдаги саммитда, шунингдек, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш режасини ҳам ишлаб чиқиш режалаштирилган эди. Бироқ Италия ва Шарқий Европа давларлари ҳозирда ушбу режа ЕИга анча қимматга тушини таъкидладилар.
ЕИ билан Россия ўртасида янги ҳамкорлик келишувига оид музокараларни давом эттириш масаласи эса ЕИ етакчилари томонидан номаълум муддатга қолдирилди.
XS
SM
MD
LG