Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россия билан ҳамкорлик музокараларни кечиктирди

  • Ҳасанжон

http://gdb.rferl.org/7FF58542-8383-4E67-96AD-E7D59376EEB1_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/7FF58542-8383-4E67-96AD-E7D59376EEB1_mw800_mh600.jpg Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарлари саммити давом этмоқда. Учрашувда дунё молия бозорларида юзага келган бўҳрон ва бошқа масалалар қатори Европа Иттифоқининг Россия билан янги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги музокараларни давом эттириш ёки давом эттирмаслиги масаласи ҳам кўрилди. Саммит иштирокчилари бу борада қарор қабул қилишни келаси ойга қолдирди. Мазкур музокара Грузия-Россия ўртасидаги ҳарбий можаро бўлиб ўтганидан кейин Европа Иттифоқи томонидан тўхтатиб қўйилган эди.

Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитида Грузия тарафдори бўлган давлатларнинг қўли баланд келди. Чунки улар Европа Иттифоқининг Россия билан янги стратегик ҳамкорлик битими ҳақидаги сўзлашувларни давом эттириш ёки давом эттирмаслик борасида қарор қабул қилишни ноябрь ойига қолдиришга муваффақ бўлдилар.
Британия, учта Болтиқбўйи республикаси, Польша, Швеция ва Чех республикаси Россия кучлари Грузияга бостириб кирганига норозилик сифатида 1 сентябрда тўхтатиб қўйилган музокараларни Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида 14 ноябрда бўладиган навбатдаги саммитга қадар бошламаслик керак, деган принципда қаттиқ турди.
Германия ва ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция ҳамда Европа Иттифоқининг Ғарбий Европада жойлашган давлатлари Россия билан музокараларни давом эттириш тарафдори бўлди.
Саммитнинг биринчи кунида чиқиш қилган Франция президенти Николя Саркози Россия билан меъёрдан ортиқ “конфронтация”га бориш акс натижа бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди:
“Агар мақсадимиз Россия ва Европа ўртасида конфронтация муҳитини яратиш бўлса, ушбу муҳокаманинг боши берк кўчага кириб қолиши тўғрими, деган савол бермоқчиман? Нима бўлганда ҳам бу биз юритаётган сиёсат эмас” – деди Франция раҳбари.
Дипломатларга кўра, Россия билан тўхтатиб қўйилган музокараларни қайта бошлаш масаласи Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг чоршанба кунги кечки учрашувида ҳам қизғин муҳокамалар мавзуси бўлган.
Россия-Грузия расмийлари ўртасида чоршанба куни кечқурун Женева шаҳрида бошланган дастлабки музокарани Россия вакиллари тарк этди. Россия расмийларининг бундай қарор қабул қилишига Абхазия ва Жанубий Осетия вакилларининг тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида сўзлашувга киритилмагани сабаб бўлди.
Шундан сўнг Европа Иттифоқидаги Россияни танқид қилаётганлар қўли баланд кела бошлади.
16 октябрь куни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана музокаралар барбод бўлганини бўрттирмасликка уринди:
“Биринчи учрашувда барча муаммоларга ечим топиш жуда қийин. Навбатдаги учрашувга қадар биз бу ерда икки томонлама музокараларни давом эттирамиз. Кейинги учрашув бир ой ичида ўтказилиши кутиляпти. Томонлар шунга келишдилар. Аммо биз ишни шу йўналишда давом эттиришимиз керак” – деди Хавьер Солана.
Россия ва Грузия вакиллари ўртасидаги биринчи музокара натижасиз тугаган бўлишига қарамай, Франция президенти Николя Саркози Россия-Грузия можароси ҳали хотирадан ўчмаганини ҳисобга олган ҳолда, уни ижобий воқеа, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG