Линклар

Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш тарафдори бўлган генерал Буюк Британия қўшинларига қўмондон этиб тайинланди.


Хабарларга кўра, НАТОнинг Афғонистондаги халқаро қўшинлари собиқ қўмондони генерал Девид Ричардс бугун Буюк Британия бош штабига раҳбар этиб тайинланган.
Шу пайтгача Девид Ричардс Британиянинг пиёда қўшинларига қўмондонлик қилиб келган.
Маълум бўлишича, Девид Ричардс яқинда қилган чиқишида Афғонистонда “Толибон” жангариларини енгиш учун у ерга қўшимча 30 минг ҳарбий юбориш лозим, деган фикрларни билдирган.
XS
SM
MD
LG