Линклар

Афғонистоннинг Ҳелманд вилояти аҳолиси НАТО қўшинларини 17 фуқаронинг ўлимида айблади.


Маълум бўлишича, НАТО ҳаво зарбаларидан нобуд бўлган фуқаролар, жумладан, вояга етмаган болалар жасадлари далил сифатида Ҳилманд вилояти ҳокими қароргоҳига келтирилган.
Айни пайтда маҳаллий расмийлар ҳукумат кучлари НАТО ёрдамида вилоятда ҳарбий амалиёт ўтказганини тан олди. Бироқ ҳоким матбуот котиби тинч аҳоли вакилларининг айнан ҳарбийлар амалиёти чоғида нобуд бўлгани ҳозирча тасдиқланмаганини маълум қилди.
НАТО қўмондонлиги ҳам Ҳелманд вилоятида ҳаво зарбалари амалга оширганини таъкидлаб, тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлгани тўғрисидаги маълумотга эга эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG