Линклар

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Қирғизистонга сафар қилди.


АҚШ расмийси Бишкекда Қирғизистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, узаро алоқалар истиқболи, савдо-сотиқ, энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожи каби масалаларни муҳокама қилди.
Ушбу музокараларда “Манас” аэропортига оид масалалар ҳам муҳокама қилинди:
“Албатта, Манас аэропорти нафақат биз учун балки минтақадаги ҳар бир давлат ҳамда Афғонистондан келаётган терроризмдан жабр кўраётган давлатлар учун ҳам муҳимдир. АҚШ ҳукумати Афғонистонда барқарорлик равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Авиабаздан эса терроризмдан бўлаётган таҳдидларни бартараф этиш ва Афғонистондан келаётган наркотик моддалари оқимини тўхтатиш каби мақсадларда фойланмоқдамиз”,-деди Ричард Баучер.
XS
SM
MD
LG