Линклар

Шиалар уламоси Муқтадо ас-Садрнинг минглаб тарафдори АҚШ ҳарбийларининг ҳануз Ироқда қолаётганига қарши Бағдодда норозилик намойиши ўтказди.


Муқтадо ас-Садрнинг ўзи эса Ироқ ҳукуматини америкалик ҳарбийларнинг мамлакатда яна камида уч йил қолишига имконият яратиб берувчи расмий Вашингтон билан эришилган келишувни бекор қилишга чақирди.
Бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг 17 октябр куни расмий Бағдод ва Вашингтон америкалик ҳарбийларнинг Ироқда қолишига оид шартнома борасида келишувга эришилганини маълум қилган эди.
Ушбу шартнома тафсилотлари ошкор қилинмаган бўлсада, айрим кузатувчиларнинг таъкидича, келишувга муфовиқ АҚШ 2011 йилга қадар ўз ҳарбийларини ортга қайтаради ҳамда Ироқ ҳукумати АҚШ аскарларини хизматдан ташқари содир этган жиноятлари учун маҳкамага тортиши мумкин.
XS
SM
MD
LG