Линклар

“Толибон” жангарилари Афғонистондаги мобил телефон операторларидан Ғазни вилоятидаги фаолиятини 10 кунга тўҳтатишни талаб қилди.


“Толибон” ҳаракати матбуот котибининг таъкидича, халқаро кучлар мобил телефонлар сигнали ёрамида жангариларнинг турар-жойларини аниқламоқда.
Ўтмишда ҳам “Толибон” жангарилари ҳудди шундай иддаолар билан мобил телефон компанияларга тегишли станцияларни портлатиб, бир қанчасини ишдан чиқарган эди.
Айни пайтда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва БМТ Кобулда халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳодимасининг “Толибон” жангарилари томонидан ўлдириб кетилишини кескин қоралади.
Расмийларнинг таъкидича, Буюк Британия ва Жанубий Африка фуқаролигига эга Гайли Виллиямс душанба куни номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG