Линклар

ЕИ етакчилари-Франция президенти Николя Саркози ва Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо яқин келажакда Хитойга сафар қилишни режалаштирмоқда.


Хабарларга кўра, Пекиндаги учрашувлар чоғида ЕИ етакчилари Хитой ва Ҳиндистон раҳбариятини глобал молия тизимига бағишлаб ўтказилиши кутилаётган халқаро саммитда иштирок этишга кўндиришга ҳаракат қилади. “Катта саккизликка аъзо давлатлар шубҳасиз Россия ҳам мазкур саммитда иштирок этади. Иқтисоди ривожланаётган катта бешлик давлатларининг ҳам иштироки муҳимдир, чунки бу жараёнга Хитой ва Ҳиндистонни ҳам жалб қила олишимиз мумкин. Президент Баррузо билан Хитой сафари чоғида Осиёнинг қудратли давлатларини глобал молия тизимини қутқаришга оид музокараларда иштирок этишга кўндиришга ҳаракат қиламиз”,-деди Франция президенти Николя Саркози.
Мазкур саммитни ноябрь ойида АҚШ президени сайловидан сўнг Нью Йоркда ўтказиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG