Линклар

logo-print

Ереванга сафар қилаётган Россия президенти Дмитрий Медведев Арманистон ҳукуматини икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга чақирди.


Президентлар учрашувидан сўнг Дмитрий Медведев Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни ҳал қилишда расмий Москва воситачилик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Россия раҳбари яқин келжакда ушбу масалага бағишлаб Москвада Арманистон ва Озарбойжон етакчилари ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишни таклиф қилди.
Арманистон айирмачилари Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудудини 1990 йилда босиб олган эди. Шу пайтгача ўтказилган музокаралар эса натижасиз якунланган.
Бугунги музокаралардан аввал эса Дмитрий Медведев Арманистон пойтахтининг марказий ҳиёбонига Россия номини бериш маросимида иштирок иштирок этди.
Президентларнинг учрашуви чоғида эса ўзаро алоқалар истиқболи, бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG