Линклар

logo-print

Вашингтон Бағдодни огоҳлантирди


АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий қўмондонларидан бири расмий Бағдодни америкалик ҳарбийларнинг Ироқ ҳудудида қолишига оид шартномани имзоламаслик мамлакат хавфсизлигига салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Малленнинг таъкидича, Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакат назоратини ўз зиммасига олишга ҳали тайёр эмас.
Ўтган ҳафтада расмий Вашингтон ва Бағдод америкалик ҳарбийларнинг Ироқда қолишига оид шартнома борасида келишувга эришилганини маълум қилган эди. Айни пайтда Ироқнинг етакчи сиёсий партиялари ҳам ушбу шартнома лойиҳасини муҳокама этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG