Линклар

logo-print

Матбуот эркинлиги бўйича Ўзбекистон яна рўйхат тубида

  • Ҳурмат Бобожон

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Элза Видал Озодлик радиосида.2008 йил

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Элза Видал Озодлик радиосида.2008 йил

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти жаҳон мамлакатларидаги матбуот эркинлигини баҳоловчи навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Рўйхатда 173 мамлакатдаги вазиятга баҳо берилган, матбуот эркинлигининг аҳволи энг ёмон деб кўрилган давлатлар "Чегара билмас мухбирлар" рўйхатининг энг пастидан ўрин олган.улар Шимолий Корея, Туркманистон,Эритрея ва Кубадир. Ўзбекистон бу рўйхат тубига яқин 162-поғонадан жой олди.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, Ўзбекистон матбуот эркинлиги борасида минтақадаги энг репрессив давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элза Видал хонимга кўра, Ўзбекистонни минтақанинг энг репрессив давлати дейишга фақат Туркманистон соя солмоқда. "Ўзбекистонга рўйхатимизнинг энг оҳирги чорак қисмидан 162 ўрин берилди. Ўзбекистондаги вазият ўтган йилги ҳисоботимиз билан солиштирганда кўп ўзгармаган. Ўзбекистон матбуот эркинлиги энг ёмон аҳволда бўлган 15 мамлакат ичида", - дейди Элза Видал.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Ўзбекистонни репрессив ва эркин журналистикага тоқатсиз давлат дейишга Солижон Абдураҳмоновнинг 10 йилга қамалиши энг сўнгги мисолдир. "Бир қатор сиёсий махбуслар Ўзбекистонда озод этилганига қарамай, журналистлар узоқ муддатли қамоқ жазосига тортилган. Мен Солижон Абдураҳмоновни назарда тутяпман. Шунингдек, икки йилдан бери рухий касаллар шифохонасида мажбурий ушлаб турилаётган Жамшид Каримов тақдири ҳам хавотирлидир", - дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элза Видал.

Ўтган хафта Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 2005 йил 13 май Андижондаги қонли воқеалар ортидан жорий этган санкцияларини юмшатаркан, ўзининг бундай қарорига мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида "силжиш" кузатилгани ва Тошкентда октябр ойида Матбуот эркинлиги анжумани ўтказилишини сабаб қилиб кўрсатган эди. "Бу жуда ачинарли, - Элза Видал.

"Тушунишимча Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан мулоқот дипломатиясини хоҳлаяпти. Бу уни иши, албатта. Лекин, Тошкентдаги матбуот анжуманини санкциялар юмшатилиши учун сабаб этиб кўрсатиш бу кўзбўямачилик. Чунки анчадан бери чўзиб келинаётган бу анжуманга мустақил журналистлар қўйилмади", - дейди Элза Видал.

МДҲ республикалари орасида Грузия 66-ўринда, Арманистон 77, Молдова 81-қатордан жой олган. Украина 93 поғонада. Марказий Осиё давлатлари орасида рўйхатда нисбатан баланд ўринни эгаллаган мамлакат Қирғизистондир. Қирғизистон 110 ўринда. Тожикистон 115 ва Қозоғистон 125 ўринда.

Чегара билмас мухбирлар Индекси бўйича, сўз эркинлигини энг ёмондан ҳам ёмон душмани қаторидан Туркманистон ва Ўзбекистондан ташқари, Лаос, Вьетнам, Хитой, Бирма, Куба, Эрон, Шимолий Корея каби мамлакатлар жой олди, рейтингдаги сўнгги ўринни эса Эритрея эгаллади.
XS
SM
MD
LG