Линклар

Минск ХВЖ дан ëрдам сўради


Беларус Марказий банки мамлакат иқтисодини ривожлантириш учун Халқаро валюта жамғармасидан қарз сўраганини маълум қилди.Бу ҳақда билдирган Марказий банк матбуот котиби Михаил Журавович қанча миқторда қарз сўралганини ошкор қилмади.
Айни пайтда “Интрефакс” ахборот агентлиги Марказий банк вакилларидан бирига таяниб, расмий Минск ХВЖдан икки миллиард доллар қарз сўрагани тўғрисида хабар тарқатди. Шунингдек, расмийларнинг таъкидича, Беларус томони бошқа давлатларнинг марказий ва тижорат банкларидан ҳам қарз сўрашни режалаштирмоқда.
Бундан бир неча кун аввал Россия молия вазири Алексей Кудрин расмий Москва Беларусга икки миллиард доллар қарз беришга келишиб олганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG