Линклар

Косово миссиясига америкаликлар киритилди


АҚШ ЕИнинг Косоводаги тинчликни сақлаш миссиясида америкалик мутахассисларнинг ҳам иштирок этишига оид келишувни имзолади. АҚШнинг Брюсселдаги махсус вакили Даниэл Фрейднинг билдиришича, америкалик мутахассислар ЕИнинг бу каби миссиясида илк бор иштирок этади.
80га яқин америкалик полициячи ва саккиз нафар судьянинг декабрь ойида Косовода ЕИ миссияси билан биргаликда ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида ЕИга аъзо 27 давлат ўз мустақиллигини эълон қилган Косовога кўмаклашиш мақсадида бу ерга тартиб ва қонунни назорат қилувчи миссия юборишга қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG