Линклар

Афғонистонда яна бир қонли хатолик


Халқаро кучларнинг Ҳўст вилоятида амалга оширган навбатдаги ҳаво зарбаси оқибатида Афғонистон қўшинларининг тўққиз аскари нобуд бўлди.Бу ҳақда маълум қилган Афғонистон Мудофаа вазирлигига кўра, ушбу ҳаво зарбаларида яна уч аскар жароҳатланган. Айни пайтда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот котиби Ҳўст вилоятида ҳаво зарбалари амалга оширилганини тасдиқлаб, қўшимча маълумотларни ошкор қилмади.
Сўнгги пайтда халқаро кучларнинг Афғонистонда амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар нобуд бўлган эди.
Афғонистон ҳукуматининг таъкидича, халқаро кучлар жангариларга қарши зарбаларни Афғонистон қўшинлари билан ўзаро мувофиқлаштирмагани боис аянчли натижаларга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG