Линклар

logo-print

Россия Украина билан муросага келмоқчи


Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россия Севастополдаги ҳарбий базадан фойдаланишни давом эттириш масаласида Украина билан музокаралар ўтказишга тайёр.“Украина томони билан имзоланган келишув шартлари, жумладан, Россия ҳарбий флотининг 2017 йилдан кейин ҳам Севастополда қолиши мумкинлиги назарда тутилган ҳужжатларга қатъий амал қилмоқдамиз. Айни пайтда биз Украина томонига россиялик ҳарбийларнинг бундан кейин ҳам у ерда қолишига оид янги келишув шартларини тақдим этишимиз мумкин. Албатта кейинги босқичларда ҳам конкрет масалаларни муҳокама этиш назарда тутилган”,-деди Сергей Лавров.
Бундан икки кун аввал бош вазир ўринбосари Сергей Иванов агар Украина ҳукумати ҳарбий базага оид шартномани янгиламаса Россия Севастополни тарк этишга мажбур бўлишини маълум қилган эди.
Украина президенти Виктор Юшченко ҳам Россия ҳарбий флоти 2017 йилдан сўнг Севастопольдаги ҳарбий базани тарк этади, деб бир неча бор таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG