Линклар

Исроил президенти Шимон Перес Араб давлатларининг тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Миср президенти Ҳосни Муборак билан ўтказилган музокаралардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Исроил раҳбари ушбу ташаббусни Яқин Шарққа тинчлик олиб келиш учун яхши имконият, дея таърифлади.
Мазкур ташаббус 2002 йилда Саудия Арабистони томонидан тақдим қилинган эди. Унда агар Исроил 1967 йилда босиб олган ҳудудларни тарк этса, Араб давлатлари Исроилни давлат сифатида тан олиши таклиф қилинган.
Саудия Арабистони ташаббусини Араб лигасига аъзо 22 давлат ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
XS
SM
MD
LG