Линклар

logo-print

Покистонда янги талофатлар


Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида 7 киши нобуд бўлди.АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти ёрдамида амалга оширилган деб айтилаётган бу зарбаларда маҳаллий мадраса биноси нишонга олинган. Ушбу мадраса ўқувчиларининг “Толибон” дала қўмондони Жалолиддин Ҳаққонийга алоқаси борлиги таҳмин қилинмоқда.
“Ройтерс” ахборот агентлигининг таъкидича, мазкур ҳудудда сентябр ойида ҳам берилган ҳаво зарбаларида 20дан зиёд фуқаро, жумладан, Жалолиддин Ҳаққонийнинг қариндошлари ҳам нобуд бўлган. Покистон ҳукумати бу каби ҳаво зарбаларида Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG