Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:48

Google.com (Гугл) 11 ёшда


Google тизими эмблемаси
Google тизими эмблемаси

1997 йилнинг 15 сентябрида Стэнфорд университети талабалари Сержи Брин ва Лэрри Пэйжлар яратган Google қидириш тизими интернет тармоғида иш бошлаган ва технология давридаги янги давр эшигини очган эди.

Бугунги кунда бу компания Интернетдаги энг етакчи қидирув машинаси ҳисобланади, дунё бўйлаб тармоқ фойдаланувчиларининг ўндан еттиси у ёки бу маълумотни топиш илинжида айнан мана шу сайтга мурожаат қилишади. Тизим ҳар куни 50 миллионга яқин сўровни қабул қилади, 8 миллиардлаб веб-саҳифаларни индексация қилади. У 101 тилдаги, жумладан ўзбек тилидаги ахборотни ҳам излаб топиши мумкин. Шунингдек, Интернетда Googlе нинг ўзбекча тури ҳам мавжуд. Компаниянинг мақсади эса аввалгидек – дунёдаги барча ахборотга йўл очиш.

Интернетда мулоқот пайти фодаланиладиган “смайлик” яъни табассум белгиси ихтиро қилинганига 25 йил тўлди. Жилмайган юз акс этган сариқ рангдаги думалоқ ушбу белги 1983 йилда питтсбурглик руҳшунос Скотт Фалман тарафидан ихтиро этилган. Бугунги кунда эса одамнинг ҳар хил эмоциялари акс этган 30дан ортиқ белги тармоқда мавжуд. Интернет фодаланувчилари ўз вақтларини тежаш учун у ёки бу ёзишмага жавоб қилганда ана шу белгиларни қўллашади. Скотт Фалманн бундан чорак аср муқаддам илк бор “смайлик” белгисини ихтиро қилганида унинг бу қадар оммалашишини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган.

Хитой полицияси виртуал дунёга кириб бормоқда ва афтидан хитойлик компютер фойдаланувчиларини яқин орада сариқ рангдаги жилмайган думалоқ юз белгиси эмас, тишини қайраган полициячи сурати қарши олса ажаб эмас. Саноқли ҳафталардан сўнг Хитойда Интернетдаги янгилик саҳифалари ўқувчилари ўнгида ҳар 30 дақиқада полициячи сурати намоён бўла бошлайди. Бундан мақсад - Интернетдан фойдаланувчиларга таъқиқланган вебсаҳифалардан фойдаланиш мумкин эмаслигини эслатиб туриш. Компьютерда ишланган полициячи эркак ё-да аёл гоҳида мотоциклда, гоҳида машинада ва ё гоҳида пиёда равишда компьютер экранининг пастида пайдо бўлади. Улар фойдаланувчиларга Хитой қонунларига биноан таъқиқланган вебсаҳифалардан фойдаланмаслик лозимлиги ва интернет хавфсизлиги борасида муттасил эслатма бериб турадилар. Интернетдан фойдаланиш Хитойда охирги йилларда жуда авж олган. Тахминларга кўра, мамлакатда 120 миллион киши интернетдан мунтазам фойдаланади. Бу АҚШдан сўнг жаҳонда иккинчи ўриндаги кўрсатгичдир. Хитойда расмий сиёсатга қарши бўлиши мумкин бўлган маълумотларнинг олдини олиш мақсадида ҳамма Интернет ва бошқа турдаги матбуот воситалари назорат қилинади. Ўн минглаб хавфсизлик хизмати зобитлари мунтазам равишда Интернет саҳифаларини назорат қилиб турадилар.
Пекиндаги интернет кафеларидан бири.

Ҳукуматни танқид остига олган хабарларни нашр этганлар бир неча маротаба қамоққа ташланганлар. Лекин яқинда Хитой расмийларидан бирининг тан олишича, янги технологияларнинг пайдо бўлиши расмийлар учун одамлар Интернетда нималарни кўраётганликларини назорат қилишни тобора қийинлаштириб бормоқда.

Ўзбекистон Интернетни бўғишда илғор технологияларни қўллайди.
Одатда, турли мамлакат ҳукуматлари, сиёсий мухолифат веб саҳифалари, инсон ҳукуқларига доир веб саҳифалар, мухолиф оммавий ахборот воситалари веб саҳифалари ва умуман, ҳукуматни танқид қилувчи барча веб саҳифаларни ман ва блок қилишга ҳаракат қилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Гарчи Ўзбекистон президенти Интернетни бўғиш ғирт ахмоқлик эканини таъкидлаб келса-да, амалда Ўзбекистонда мустақил веб нашрлар ва мухолифат сайтлари бўғилади. Интернетни тўсиш ишига хавфсизлик ҳизматлари ҳам жалб этилган.

Хўш, бу тўсиқларни кечиб ўтишнинг қандай усуллари бор? Бугунги дастурда ана шу ҳақда бафуржа суҳбатлашамиз. Эслатиб ўтамиз, қуйидаги йўриқнома Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти тарафидан ишлаб чиқилган ва бу тавсиялар ўзбекистонлик юзерлар (фойдаланувчилар) учун ҳам фойдадан холи бўлмайди.
"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти бош котибига кўра¸ Интернетдаги сўз ва фикр эркинлиги учун кураш 21-асрнинг бош мужодаласи бўлади.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг Интернет дастури раҳбари Жулиян Паиннинг айтишича, Интернетда маълумотларнинг эркин алмашинуви олдини олишнинг кўп усуллари бор. Буларнинг энг оддийси веб саҳифа доменига, оддийроқ қилиб айтганда веб саҳифага киришни блок қилиш. Бу интернетни блок қилишнинг энг оддий усули, лекин Интернетни цензура қилишнинг янгича усуллари ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда ҳукумат мустақил веб сайтлар кўринишидаги саҳифаларни очган. Афтидан эркин бўлиб кўринган бу сайтлар аслида ҳукуматга яқин одамлар тарафидан бошқарилади.

Ҳукумат турли веб саҳифаларни блок қилаётган экан, бунга жавобан ҳукумат цензурасини кечиб ўтиш борасида турли технологиялар пайдо бўлмоқда. Бундай технологиялар, ҳукумат турли веб саҳифаларни блок қилаётган шароитда, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти фаоллари фаолият кўрсата олиши учун хизмат қилади. Умуман олганда, бундай технологияларнинг ишлаш тамойили бирдир: маълум мамлакатда блок қилинган веб саҳифага бошқа мамлакатда жойлашган
компьютер орқали кириш. Бунда, веб саҳифа ман этилган мамлакатда фаолият кўрсатаётган интернет фойдаланувчиси, бошқа мамлакатда жойлашган компьютерга ман этилган саҳифа борасида маълумот юборади. Бошқа мамлакатда жойлашган компьютер, бундай маълумот асосида блок қилинган веб саҳифага киради ва бу саҳифадаги маълумотни, веб саҳифа ман этилган мамлакатда фаолият кўрсатаётган интернет фойдаланувчисига юборади. Албатта, бу жараён мураккабдек туюлса-да, одатда, уни амалга ошириш учун бир неча сония талаб этилади, холос. Баъзан, бундай технологиялар маълум мамлакат шароитида ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилади, бошқа пайтларда
эса, интернет фойдаланувчилари мавжуд технологияларни ўз мамлакатлари шароитига мослаб оладилар, холос.

Интернетда цензурани кечиб ўтишга ёрдам берадиган махсус веб саҳифалар мавжуд. Одатда, бундай веб саҳифалар фақат бир веб манзил киритилиши керак бўлган қатордан иборат бўлади. Интернет фойдаланувчиси, унинг мамлакатида блок этилган веб саҳифа URLини (яъни, манзилини), бундай қаторга киритади ва веб саҳифа ўз навбатида, блок қилинган веб саҳифага кирида ва керакли маълумотни
интернет фойдаланувчисига юборади. Бунда, интернет фойдаланувчиси ва блок қилинган веб саҳифа ўртасида ҳеч қандай тўғридан-тўғри алоқа
ўрнатилмайди ва демак, блок қилинган веб саҳифага кирган инсон шахсиятини аниқлаш деярли мумкин бўлмайди. Online, (Он-лайн) яъни интернетдаги цензурани кечиб ўтиш воситаларидан фойдаланиш учун, интернет фойдаланувчиси компьютерга ҳеч қандай махсус дастурларни ўрнатиши талаб этилмайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, бундай воситалардан фойдаланиш учун интернет браузерига бундай
воситалар жой олган веб саҳифа URLини киритиш ва браузерда пайдо бўладиган веб саҳифага, керакли веб саҳифанинг URLини
киритиш кифоя. Яъни, бундай воситалардан фойдаланиш учун интернет фойдаланувчиси деярли ҳеч қандай махсус техник маълумотга эга
бўлиши талаб этилмайди ва бундай воситалардан, деярли барча ерда фойдаланиш мумкин бўлади (масалан интернет кафе, кутубхона ёки бошқа жойларда).

Интернетда, цензурани кечиб ўтишга ёрдам берадиган махсус хизматлар мавжуд. Бундан ташқари, интернетда, цензурани кечиб ўтишга ёрдам берадиган махсус дастурлар ҳам мавжуд (бундай дастурларни интернетдан юклаш ва компьютерга ўрнатиш талаб этилади). Одатда, цензурани кечиб ўтишга ёрдам берадиган махсус хизматлар бепул бўлади. Демак булар:

1. http://www.anonymizer.com/ 5. http://www.guardster.com/
2. http://www.unipeak.com/ 6. http://www.webwarper.com/
3. http://www.anonymouse.ws/ 7. http://www.proximal.com/
4. http://www.proxyweb.net/ 8. http://www.the-cloak.com/

Ушбу веб саҳифалар бутун дунё бўйлаб ўта кенг тарқалганлиги сабабли, бу веб саҳифалар олдиндан блок қилинган бўлиши мумкин ва шунинг учун, уларни қўллаш ўта мураккаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу веб саҳифалар, интернет фойдаланувчиси юборадиган маълумотни шифрламайди, ва демак, веб саҳифа бошқарувчиси, интернет фойдаланувчиси юбораётган маълумотдан хабардор бўлиши мумкин.

ПРОКСИ СЕРВЕРЛАР

Прокси сервер, Интернет фойдаланувчиси ва бундай фойдаланувчи кирмоқчи бўлган веб саҳифа ўртасидаги сервердир. Оммавий прокси серверлар сони ўта кўп бўлиб, бундай серверларни интернетда топиш нисбатан осондир. Айни вақтда, прокси серверлардан фойдаланиш ўта осондир. Бундан ташқари, прокси серверлар HTTP протоколидан ташқари, бошқа протоколлар асосида ҳам ишлаши мумкин.

Прокси серверни ташкиллаштириш учун талаб этиладиган дастурларни қуйидаги веб саҳифалардан юклаб олиш мумкин:

1. http://www.squid-cache.org
2. http://www.stunnel.org
3. http://ice.citizenlab.org/projects/aardvark

Privoxy ўта сифатли фильтрларга эга прокси бўлиб, интернет фойдаланувчиси хавфсизлигини тўла таъминлайди.

http://www.privoxy.org

Цензурани четлаб ўтишнинг яна бир воситаси таннелинг (инглиз тилидаги tunel (тунел) сўзидан олинган). Таннелинг, цензурани кечиб ўтиш техник воситаларидан бири бўлиб, шифрланган протокол орқали шифрланмаган маълумот жўнатишни назарда тутади. Бунда, маълум веб саҳифалар блок қилинаётган мамлакатда яшовчи Интернет фойдаланувчиси ўз компьютерига таннелинг дастурларини ўрнатади ва бу дастурлар орқали веб саҳифалар блок қилинмайдиган мамлакатда жойлаштирилган компьютер билан “тоннель” орқали уланади. Бунда, Интернет фойдаланувчиси ўз компьютеридан одатдагидай фойдаланишни давом эттиради, бироқ, барча маълумот,
Интернет фойдаланувчиси компьютери эмас, балки, иккинчи компьютер орқали юборилади ва қабул қилинади.

Интернетда турли таннелинг хизматлари мавжуд бўлиб,одатда, бундай хизматлардан фойдалана олиш учун маълум миқдорда ойлик бадал тўлаш керак бўлади.

Айни вақтда, бадалсиз, яъни, бепул таннелинг хизматлари ҳам мавжуд, бироқ, бепул таннелинг хизмати ҳар доим ҳам xавфсиз бўлмайди. Бундан ташқари, кўп таннелинг хизматлари сокс проксилар асосида ишлайди ва юқорида айтиб ўтилганiдек, сокс проксиларни қўллаш жараёнида интернет фойдаланувчиси учун керакли маълумот ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Таннелинг хизматини таклиф қилаётган бир неча веб саҳифалар бор. Булар:

1. http://www.http-tunnel.com/
2. http://www.hopster.com/
3. http://www.htthost.com/

Бу борада қўшимча маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги веб-саҳифага мурожаат қилишингиз мумкин :

http://tor.eff.org/cvs/tor/doc/CLIENTS

Демак, таннелинг, нисбатан юқори даражали техник маълумотга эга Интернет фойдаланувчилари учун айниқса тўғри келади.

Эслатиб ўтаман, ушбу тавсиялар Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти тарафидан ишлаб чиқилган ва ташкилот ушбу тавсиялардан фойдаланишдан аввал мамлакат қонунлари билан яхшироқ танишиб чиқишни ҳам маслаҳат беради.



XS
SM
MD
LG