Линклар

Сурия АҚШни агрессияда айблади



Сурия ҳукумати АҚШ қўшинларининг мамлакат ҳудудида амалга оширган ҳаво зарбаларини кескин қоралади.
Сурия расмийларига кўра, АҚШнинг тўртта ҳарбий вертолёти якшанба куни Ироққа яқин Абу Камал чегара ҳудудидаги хонадонларнинг бирини ўққа тутган. Оқибатда тинч аҳоли вакилларидан камида саккиз киши нобуд бўлган. Айни пайтда, Сурия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Ироқнинг мамлакатдаги ишончли вакилларига норозилик нотаси топширганини маълум қилди.
Шунингдек, Сурия ҳукумати ўз баёнотида АҚШ ҳаракатларини агрессия дея таърифлаб, Ироқ ҳукуматини ўз ҳудудидан Сурияга ҳужум қилиш учун файдаланишнинг олдини олишга чақирди.
АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари ўз навбатида Сурияни ўз ҳудудида яширинаётган ва Ироққа ўтиб ҳужум уюштираётган жангариларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG