Линклар

НАТО:"Салбий хабарлар бўрттирилган"


НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Девид Маккиернан Афғонистондаги вазият борасида берилаётган салбий маълумотлар кўплигидан ташвиш билдирди.
Ассошейтид Пресс Генерал Маккиернаннинг сўнгги пайтда “Толибон” жангариларини Кобулга яқинлашиб қолган, деб тасвирлаш одатга кириб қолгани, бироқ бу каби маълумотлар мутлоқ ёлғон,-деган сўзларидан иқтибос келтирди.
НАТО қўмондони фикрича, халқаро кучлар Афғонистондаги курашда ғалаба қозониш имкониятига эга. “Афғонистон фуқаролари “Толибон” ҳаракати зулмини инкор қилиб келмоқда, буни ҳам инобатга олиш лозим”,-дея қўшимча қилди генерал Девид Маккиернан.
XS
SM
MD
LG