Линклар

Япония биржалари саросимада


Япония фонд биржасининг кўрсаткичлари кескин тушиб кетди.
Бунга глобал иқтисодиёт инқирозга юз тутаётгани борасида билдирилаётган хавотирлар сабаб бўлмоқда.
Хабарларга кўра, 27 октябр кунги савдоларда Япония фонд биржасининг асосий Nikkei индекси сўнгги 26 йил ичида энг паст даражага тушган.
Айни пайтда, Япония иенасининг АҚШ долларига нисбатан қиймати кескин ошиб кетди. Бу эса Япония иқтисодиётига жиддий таъсир этмоқда.
Катта еттиликка аъзо давлат молия вазирлари ва миллий банк раҳбарлари иенанинг кескин ошиб кетишидан жиддий ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG