Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:35

Мисрлик аëл виртуал эри билан ажрашмоқчи


Интернетдаги виртуал ҳаëт мусулмон жамиятида ҳам тобора урфлашиб бормоқда.
Интернетдаги виртуал ҳаëт мусулмон жамиятида ҳам тобора урфлашиб бормоқда.

Мисрлик аёл интернет қулига айланган эри билан ажрашиш учун судга ариза берди. Айтилишича, эркак хотини билан электрон почта орқалигина мулоқот қилиб турган.

“Турмуш ўртоғим менга умуман эътибор бермайди. Ишдан келиши билан компьютерга ўтириб олади-да виртуал аёллар билан мулоқот қилади”¸ деди аёл суд мажлисида.

Унинг айтишича, беш йилдан бери бирга яшаб келаётган жуфти билан ажрашиш қарорига келиш осон бўлмаган.

«Мен сўнгги сониягача сабр қилдим, лекин эрим умуман гаплашишни йиғиштириб қўйгач¸ шундай қилишга мажбур бўлдим», деди аёл.

Заифа турмуш ўртоғининг бу аҳволга тушишини касби билан боғлади. Оила бошлиғи компьютер мутахассиси экан. Лекин суд виртуал «эр»нинг мажлисда қатнашмаганлиги учун ҳукм чиқара олмади.

SMS ирландиялик ëшларни саводсиз қилмоқда


Ирланд ёшлари тўғри гапириш ва ёзишни унутишмоқда. Бу ҳолат Ирландия таълим вазирлиги 15-16 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида инглиз тилида имтиҳон ўтказган чоғда, айниқса, яққол кўзга ташланди. Вазирлик мутахассисларининг ҳисоботида айтилишича, болаларнинг саводсизлигига сабаб — кенг тарқаган замонавий коммуникация технологиялари, аниқроғи — SMS. Ирланд ўқувчилари ўн икки ёшга етар-етмас ўз қўл телефонларига эга бўлишади. Уларнинг деярли барчаси тенгдошлари билан матнли хабар алмашишга қизиқишади. Статистика маълумотларига кўра, энг фаол абонентлар ҳафтасига 250дан зиёд SMS йўллайди. Қисқа хабар жўнатишда асосан кўча тилидан, турли қисқартмалардан фойдаланилиши, тиниш белгилар деярли ишлатилмаслиги каби ҳолатлар ўқувчилар саводининг кун сайин пасайиб кетишига олиб келаётир. Бунинг устига уларнинг сўз бойлигига ҳам путур етмоқда.

100 долларлик ноутбук

Аргентина, Нигерия, Уругвай, шунингдек, OLPC ("Ҳар бир болага ноутбук") лойиҳасида иштирок этаётган яна бешта мамлакатга 2500 та юз долларлик ХО синов ноутбуклари етказилади. Машиналар февралнинг охири мартнинг бошларида ёшлар ихтиёрига берилади. 2007 йилнинг июлигача юқоридаги мамлакатларга беш миллионга яқин шундай компьютерлар етказиб берилиши кўзда тутилган. Лекин сўнгги бир неча ой ичида OLPCдаги давлатлар лойиҳадан чиқишини маълум қилди. Жумладан, Ҳиндистон ҳукумати бу ёрдамдан воз кечиб, арзон компьютерларни оммавий сотиб олгандан кўра¸ таълим беришнинг анъанавий усулларига эътибор қаратиш маъқуллигини таъкидлашди.Таиланд ҳукумати ҳам шундай қарорга келганди, аммо OLPC вакиллари билан ўтказилган музокаралардан сўнг бу фикрдан қайтишди. Яна бир муаммо шундаки, ХО ноутбукларининг нархи режадагидан анча ошиб кетди. Аниқроғи, ҳар бир жажжи қурилмага 100 доллар ўрнига 150 доллар тўланадиган бўлди. OLPC мутасаддилари эса ХО конфигурацияси (яъни асосий эҳтиёт қисмлар) бир неча йиллар мобайнида ўзгаришсиз қолиши баробарида 2010 йилга бориб компьютер қиймати 100 долларгача тушишини билдиришаяпти. Бу даврга бориб дунё бозорига қарийб 150 миллионта шундай ноутбуклар чиқарилиши мўлжалланаяпти.

Компьютер дастурлари қароқчилиги

2006 йилда дунё бўйлаб шахсий компютерларга кўчирилган компютер дастурларининг 35 фоизи қароқчилик махсулотлари бўлган ва компюьтер қароқчилигидан кўрилган зарар дунё бўйлаб 40 миллиард долларга етган. Бу ҳақда “Бизнес Софтвер Альянс” ташкилоти ўз ҳисоботида маълум қилди. Ташкилотга кўра, қароқчиликдан кўрилган йўқотиш ўтган йил беш миллард долларни ташкил этган ва бу ундан олдинги йилдагига қараганда 15 фоизга кўпдир.

“102 давлат ўрганиб чиқилган ҳисоботда бу давлатларнинг ярмида қароқчилик кўрсаткичи 60 фоиздан ортиши айтилади. Бу мамлакатларнинг тахминан учдан иккисида бу кўрсаткич 75 фоиздан ортади”, деб билдирди Бизнес Софтвер Альянс ташкилоти мутахасиси Ян Хлавач.

Унинг айтишича, компьютер қароқчилиги айниқса Хитой ва Россияда илдиз отган.

“Россияни мисол қилиб келтирадиган бўлсак¸ 2006 йилда бу давлатда компютер дастурларининг саксон фоизидан ноқонуний фойдаланилган. Гарчи бу кўрсаткич ундан олдинги йилдагига қараганда камроқ бўлсада¸ ҳали ҳам муаммо кўлами катта”¸ деди “Бизнес Софтвер Альянс” ташкилоти мутахассиси Ян Хлавач.

Ҳисоботда Ўзбекистон бўйича маълумотлар келтирилмаган. Аммо Ўзбекистонда ҳам асосан ноқонуний йўллар орақали кўчирилган компьютер дастурларидан фойдаланишлари кўпчиликка маълум.

Келаси тўрт йил ичида жаҳон бўйлаб истеъмолчилар компьютер дастурлари учун 350 миллард доллар сарфлаши башорат қилинган. Агар қароқчилик кўрсаткичи бугунгидай қоладиган бўлса¸ бу пулларнинг 180 миллиарди қароқчилар чўнтагига тушади.

Ўтган йил сотувга чиқарилган IPhonе уяли телефонига талаб катта. «Lightspeed research” тадқиқот маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 32 фоизи Эйпл (аpple) ширкати чиқарган бу ускунани сотиб олишга ҳоҳиш билдиришган. Онлайн тармоғида ўтазилган сўровда 39 минг одам қатнашгани айтилмоқда. Улардан саккиз фоизи IPhone ни яқин уч ой ичида сотиб олиш ниятида эканини айтишган. Телефон аппаратлари соҳасида деярли танилмаган, лекин компьютер технологияси бўйича анча машҳур Apple ширкати мобил телефонларнинг янги авлоди - iPhone интернет-телефонини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда ширкат расмийлари Сан-Францискода бўлиб ўтган “Macworld Expo 2007” кўргазмасида маълум қилишди. Телефон янги типдаги катта дисплейли iPod плейери ва интернет-коммуникаторига эга. Унга сезгир дисплейли, бир неча бармоқларни ишлатиш имконини берадиган Multi-Touch технологиясига хос клавиатура ўрнатилган. Шунингдек, телефон корпус билан бирга тасвирни автоматик бурайдиган сенсорга эга. Янги телефон аппаратининг нархи 500 АҚШ доллари атрофида. Йил бошида Эйпл раҳбари IРhonе ни тақдим этар экан, Ай под, телефон, интернет комутатор эндиликда бир мосламага бирлаштирилди. У мени қўлимда Ай фон¸ деган эди.

Бир неча ойдан буён уяли телефон ишқибозларининг кўзини ўйнатиб келаётган ушбу аппарат ўзида бир неча гаджетнинг имкониятларини мужассам этган. Биринчи iPhone ўз эгасининг кайфини чоғ қилишни бошлаган пайтдан бир неча кун ўтиб, 700 минг дона телефон сотилган.

Уяли телефонлар йил сайин такомиллашиб борар экан, бу нафақат сўзлашиш ёки СМС алмашиш¸ балки асарлар яратиш воситасига ҳам айланиб бормоқда. Яқинда италиялик Роберт Бернокко ўзининг митти телефони ёрдамида роман ёзди ва бу роман уяли телефонда ёзилган жаҳондаги биринчи бадиий асар экани айтилмоқда. Илмий фантастика жанрида ёзилган бу роман италиян тилида “Compagni di Viaggio” яъни “Ҳамроҳлар” деб номланган ва уни lulu.com сайтида сотиб олиш мумкин. Бернокко ўз бадиий асарини электр поездида ишга бориш ва келиш вақтлари ўзининг Нокиа 6633 (Nokia 6633) уяли телефонида ёзган. Ва энг эътиборлиси¸ Роберт Бернокко романда бирон қисқартма ва жаргон ибораларни ишлатмай соф италиян тилида уни ёзган ва доим уяли телефонига ёзганларини шахсий компьютерига ўтказиб борган. Ёзувчи 17 ҳафта давомида 384 саҳифалик асарни ёзиб тугатган. Бернокконинг айтишича, у роман ёзиш учун вақт топа олмаган ва Нокиа уяли телефон аппарати унга ишга кетиш вақти роман ёзиш имконини яратган.

Хитойлик интернет фойдаланувчилари сони ошмоқда

Интернет фойдаланувчилари сони бўйича Хитой яқин йилларда АҚШни ортда қолдириши башорат қилинмоқда. “Pew Internet” ҳамда “American Life Project” ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 2009 йилга бориб Хитой интернет фойдаланувчилари сони бўйича жаҳонда етакчилик қилаётган АҚШдан ўзиб кетиши мумкин. Бугунги кунда Хитойда 137 миллион интернет фойдаланувчиси қайд этилган ва бу рақам 2004 йилдагига қараганда 18 фоизга кўпдир. АҚШда эса интернет фойдаланувчилари сони 165 миллиондан ортади ва уларнинг 25 миллиони 12-17 ёш оралиғидаги ёшлардир. «Pew Internet” тахминига кўра, Хитойда интернет фойдаланувчилари сони 2009 йилдаёқ 165 миллионлик рақамдан ошиши мумкин. Ҳозирда Хитойда интернет фойдаланувчиларининг катта қисмини шаҳар аҳолиси ташкил этади. Сўнгги пайтларда қишлоқда яшовчи хитойликларнинг ҳам Интернетга қизиқиши ортмоқда. Хитойликларнинг Интернетдан фойдаланишлари учун эса пул маблағ ва интернетга чиқиш имконларининг чеклангани катта тўсиқ бўлмоқда. Айни пайтда Хитой интернетни фильтер қилиш бўйича ҳам етакчи давлатлар қаторида ва бу давлат халқаро ташкилотлар ҳисоботларида Интернет душманлари қаторида тилга олинади.

Очиқ осмон остида интернет

Айни пайтда Нью Йоркда очиқ осмон остида интернетдан бепул фойдаланиш мумкин. Манхэттеннинг марказий боғи биринчи бўлиб бу ишга қўл урди.

Ню Йоркнинг осмонўпар бинолари жойлашган Манхэттеннинг гавжум марказий боғини сайр этар экансиз, очиқ ҳавода ўтириб лэп топига (notebook) тикилган кўплаб одамларга кўзингиз тушади. Лэп топ эгалари айнан шу ерга келиб ускуналарини ишлатишлари бежиз эмас. Нью Йорк шаҳар маъмурияти яқинда бу ерда бепул интернетдан фойдаланиш имконини яратди. Манхэттен марказий боғида ўтириб интернетдан фойдаланаётганлардан бири Дарил Коахон. Уни айтишича, марказий боғда бепул интернет йўлга қўйилгани кўплаб нью йоркликларни ўз уйлари ва ишхоналаридан очиқ ҳавода интернетда фойдаланишга ундаган.

“Бу ерда ўтириб интернетдан фойдаланиш жуда ажойиб, менимча сўнгги пайтларда Сентрал паркка (central park) ўз лэп топи билан келувчилар кўпайган. Улар боғда ўтириб ҳам очиқ ҳаводан нафас оладилар, ҳам интернетга кирадилар", - дейди Дарил Коахон.

Аввалроқ Нью Йоркдаги Старбукс қаҳвахонаси ўз мижозларига ана шундай бепул интернет хизматини жорий этган эди. Аммо, Нью Йорк Марказий боғида кучугини сайр эттириб юрган МакКарти бошқача фикрда.
“Боққа одамлар бир-бирлари билан гаплашиш учун келади. Агар кимдир якка ўзи онлайнда бўлмоқчи бўлса¸ паркка келиб нима қилади, офис яхши эмасми бунинг учун”, - дейди у.

Албатта интернетдан қаерда фойдаланиш одамларнинг ўзларига ҳавола. Лекин, Манхэттеннинг марказий боғига келиб интернетдан фойдаланувчилар аввал лэп топида очиладиган бир қанча рекламаларга кўз югуртиришлари ва ундан кейин очиқ ҳавода ўтириб лэп топининг батареяси тугагунча интернетдан фойдаланишлари мумкин.

Британия суди интернетда террорчиликни тарғиб этган шахсни 10 йилга озодликдан маҳрум этди. 23 яшар Юнис Цаули ва унинг икки ҳамроҳи Интернетда экстремист сайтлар тармоғини барпо этган. Бу интернет террорчилиги борасидаги биринчи маҳкама эмас.


XS
SM
MD
LG