Линклар

Исроилда парламент сайлови ўтказилади


27 октябр куни Кнессетда чиқиш қилган Исроил президенти Шимон Перес мамлакатнинг сиёсий етакчилари билан учрашганини маълум қилди. Шимон Перес янги ҳукумат тузиш мушкуллиги ва ҳозирги вазиятдан чиқишнинг ягона йўли парламент сайлови ўтказиш эканини таъкидлади.
Якшанба куни “Кадима” партияси етакчиси Ципи Ливни янги ҳукумат тузиш борасида олиб борилган ҳаракатлар натижасиз якунлангани ва муддатидан аввал сайлов ўтказишни президентдан сўрашини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG