Линклар

Эрон “Озодлик қўшинлари”ни қуроллантирмоқда



Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондонларидан бири Ҳуссайн Ҳомеданий расмий Теҳрон Яқин Шарқда озодлик учун курашаётган гуруҳларга қурол-яроғ етказиб бераётганини маълум қилди.
Ҳуссайн Ҳомеданий Эрон ҳукуматининг турли гуруҳларга қурол-яроғ етказиб беришини расман тан олди. Бироқ Эрон расмийси мазкур гуруҳлар номини ошкор қилмади.
Расмий Теҳрон Исроил билан кураш олиб бораётган Ҳамас, Исломий Жиҳод ва Ҳизбуллоҳ ҳаракатларини озодлик учун курашаётган гуруҳлар, деб эътироф этган.

XS
SM
MD
LG