Линклар

АҚШ Ўзбекистондаги ҳукмлардан ташвишда


АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ва мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни зудлик билан озод этишга чақирди.

Бу борада эълон қилинган баёнотда АҚШ Давлат департаменти тергов давомида ҳуқуқ фаоли ва журналистга нисбатан қийноқлар қўлланилганидан жиддий ташвиш билдирди.

“Сўнгги ҳафта давомида Ўзбекистонда икки нафар ҳуқуқ фаолининг озод этилиши ва диний экстремизмда гумон қилинган шахсга нисбатан қўйилган айбловларнинг олиб ташланишига қарамай, мамлакатда матбуот эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳануз ташвишлилигича қолмоқда”,-дейилади АҚШ Давлат департаментининг баёнотида.

XS
SM
MD
LG