Линклар

Жаҳон биржалари бир оз жонланди


Осиё ва Европа фонд биржалари 28 октябр кунги савдоларни бир оз жонланиш билан бошлади.

Ҳонконг ва Токио фонд биржаларининг кўрсаткичлари 14 ва 6 фоизга кўтарилди. 27 октябр кунги савдоларда Япония фонд биржасининг асосий Nikkei индекси сўнгги 26 йил ичида энг паст даражага тушган эди.

Европа фонд биржалари ҳам 27 октябр кунги йўқотишлардан сўнг сешанба кунги савдоларни котировкалар ўсиши билан бошлади.

Кузатувчиларга кўра, фонд биржаларидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, сармоядорларнинг молия тизимига бўлган ишончсизлиги ҳануз сақланиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG