Линклар

Хитой-Россия ҳамкорлиги кенгаймоқда


“Жаҳон иқтисодиётини қайта жонлантиришда Россия ва Хитой биргаликда чора-тадбирлар кўриши лозим”, - дея баёнот берди Хитой Бош вазири Вен Жиабао.

Москвага қилган сафари чоғида Хитой Бош вазири жаҳон иқтисодиёти муаммоларга юзланаётгани ҳамда бу муаммоларни бартараф этиш учун жиддий ёндашув кераклигини алоҳида таъкидлади.

“Россия ва Хитой глобал молия тизимидаги бўҳронни бартараф этиш уринишларида катта рол ўйнаши даркор”, - дея қўшимча қилди Вен Жиабао.

Хитой бош вазири Москва сафари чоғида Россия Бош вазир Владимир Путин билан учрашди. Учрашув сўнгида икки давлат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик жумладан, Россияни Хитой билан боғловчи янги нефть қувурлари ётқизишга оид шартнома имзоланди.
XS
SM
MD
LG