Линклар

Қозоғистон ўз банкларига ёрдам кўрсатади


Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов ҳукумат мамлакатнинг тўрт йирик банки қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, расмий Астана айни мақсад учун беш миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.

Глобал молия тизимидаги бўҳрон туфайли Қозоғистоннинг йирик банклари сўнгги пайтда жиддий муаммоларга юзланаётган эди.

Бош вазир Карим Масимовнинг таъкидича, Қозоғистон молия тизимини барқарорлаштиришга оид ўтказилган мажлисдан сўнг, мамлакат банклари улушларини сотиб олиш қарори қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG