Линклар

Исломободда “Кичик-Жирға” йиғини бўлиб ўтди


Исломободда Покистон ва Афғонистон расмийлари ҳамда пуштун қабилалари етакчиларининг йиғини ниҳоясига етди.

Икки кун давом этган йиғинда чегара ҳудудларида авж олаётган зўравонликлар масаласи ҳамда “Толибон” ҳаракати билан тинчлик музокараларини бошлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Кичик-Жирға” деб номланган ушбу тадбирда икки давлат расмийлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи этник пуштун қабилалари етакчилари иштирок этди.

Худди шундай тадбир ўтган йили Афғонистон пойтахти Кобулда ҳам ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG