Линклар

logo-print

Дамашқдаги Америка маданият маркази ëпилди


Сурия Вазирлар маҳкамаси АҚШнинг Дамашқдаги маданият маркази ва бир мактабни ёпишга қарор қилди.

Сурия ҳукумати АҚШни агрессияда айблаб келмоқда. Якшанба куни АҚШ ҳарбий вертолётлари Суриянинг Ироққа яқин чегара ҳудудида бир хонадонни ўққа тутган эди.

Расмий Дамашқга кўра, бу ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлган.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийсининг таъкидича, бу ҳаво зарбаларида жангариларни Ироққа юборишга кўмаклашган “Ал-Қоида” вакили нишонга олинган.

Бироқ Сурия ташқи ишлар вазири Волид ал-Муаллим АҚШ расмийси иддаоларини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG