Линклар

logo-print

Сомалини портлашлар титратди


Сомалининг икки айирмачи ўлкасида содир этилган портлашларда камида 28 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, мамлакат шимолида Харгейса ва Босассо шаҳарларида жами бешта портлаш рўй берган.
Худкушлар томонидан содир этилгани айтилаётган бу ҳужумларда Харгейса шаҳрида БМТ агентлиги биноси, президент қароргоҳи ҳамда Эфиопиянинг мамлакатдаги консуллиги, Босассо шаҳрида эса Миллий хавфсизлик хизмати биноси нишонга олинган.

Ҳозирча ҳеч ким бу портлашлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG