Линклар

Ироқ аҳолиси хавф остида 


“Ичимлик суви йўқлиги ҳамда санитария нормаларига риоя қилинмаётгани боис миллионлаб ироқлик оғир хасталикларга чалиниши мумкин”,-дея огоҳлантирмоқда Халқаро қизил хоч қўмитаси.

Қўмитанинг бу борада эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, ироқлик оилаларнинг кўпи тоза ичимлик суви тармоғига уланмаганлиги боис фуқаролар қудуқ ва дарё сувларини ишлатишга мажбур қолмоқда.

Бу эса турли касалликларнинг тез тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Қўмита шунингдек, шаҳарлар кўчаларида йиғиштирилмаётган ахлат ва канализация тармоқларининг тозаланмаётганлиги ҳам юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлаётганидан ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG