Линклар

logo-print

Россия айирмачилар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда


Россия Давлат думаси Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Марзкур шартнома 17 сентябр куни Россия президенти Дмитрий Медведев ва айирмачи ўлкалар етакчилари Сергей Багашп ҳамда Эдуард Кокойти томонидан имзоланган эди. Эришилган келишувга мувофиқ Россия Жанубий Осетия ва Абхазияга нафақат иқтисодий балки ҳарбий соҳада ҳам кўмаклашади.

Август ойида Грузия қўшинлари ўз айирмачи ўлкалари устидан қайта назорат ўрнатишга урингандан сўнг, Жанубий Осетия ва Абхазия ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Расмий Москва ўз навбатида мазкур ўлкалар мустақиллигини тан олган эди.

Россиянинг Грузия билан ҳарбий можарога бориши ҳамда айрмачи ўлкалар мустақиллигини тан олиши расмий Москванинг Ғарб давлатлари билан алоқалари совуқлашишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG