Линклар

logo-print

Доллар арзонлашиб¸ нефт қимматлади


Normal 0


АҚШ Марказий банки устама фоиз миқдорини камайтиргани ортидан ишлов берилмаган нефт нархи кўтарилиб, АҚШ доллари арзонлашди.

Нью-Йорк биржасида бир баррел нефт нархи қарийб беш долларга кўтарилиб, 67,5 АҚШ доллари кўрсаткичида тўхтади. АҚШ доллари эса, асосий валюталарга нисбатан арзонлашиб, унинг еврога нисбатан қиймати бир доллару 28 центни ташкил қилди.

АҚШ Марказий банки тадбиркор ва мижозлар учун кредитлар оммабоплигини ошириш, инқирозни бошдан кечираётган иқтисодни жонлантириш уриниши ўлароқ, устама фоиз даражасини ярим фоизга туширди ва сўнгги тўрт йилда энг паст бўлган бир фоиз даражасига олиб тушди.

Жорий ойда Марказий банк иккинчи марта устама фоиз миқдорини арзонлаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG