Линклар

Саакашвили НАТОдан аниқлик кутмоқда


Грузия Президенти Михаил Саакашвили НАТО Грузиянинг ташкилотга аъзо бўлиши муқаррарлиги ҳақида аниқ мужда юбориши лозимлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, масала хусусидаги ноаниқлик ва НАТО аъзолари орасидаги ихтилоф Россия билан можаро пайтида Грузиянинг ҳимоясиз қолганига сабаб бўлган.

НАТО Грузия бир кун келиб альянсга қабул қилинишини ваъда берган, лекин апрелда Бухарестда ўтказилган саммитда Тбилисига аъзолик ҳаракат режасини таклиф этишни кечиктирган эди.

Россия билан қуролли можаро сабаб НАТОнинг баъзи аъзолари Грузиянинг такшкилотга аъзолигини кечиктириш ғоясини ёқламоқда.


XS
SM
MD
LG