Линклар

Кобулда вазирлик нишонга олинди


Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужумда уч киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замарай Башарийнинг билдиришича, худкуш ўзини Ахборот ва Маданият вазирлиги биносида портлатиб юборган.

Айни пайтда “Толибон” ҳаракати мазкур ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

“Толибон”га кўра, Афғонистон расмийлари ва хорижлик мутахасислар учрашаётган пайтда уч жангари вазирликка бостириб кириб, бинони портлатиб юборган.
XS
SM
MD
LG