Линклар

logo-print

АҚШ: сайловолди кампания қизғин паллада


АҚШ президенти сайловига саноқли кунлар қолаётган бир пайтда президентликка номзодларнинг сайловолди компанияси давом этмоқда.

Демократ Барак Обаманинг Флорида штатидаги сайловчилар билан учрашувида АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ҳам иштирок этди.

Билл Клинтон барча фуқароларни 4 ноябр кунги сайловда Демократик партиядан номзод Барак Обама учун овоз беришга чақирди:

“Бу ерда ортиқча бир масала йўқ. Бу узоқ ўйланадиган савол ҳам эмас. Бизни панадан ким чиқара олиши, кимнинг фалсафаси, қобилияти яхши экани ҳамда ким вазиятга ҳолис баҳо бера олади деб, ўйлаётган бўлсангиз, бу ерда жавоб аниқ. АҚШнинг кейинги президенти сизнинг ёрдамингиз билан Барак Обама бўлиши лозим”,-деди Билл Клинтон.

Шу куннинг ўзида АҚШнинг етакчи телеканаллари Барак Обаманинг сайловга бағишланган 30 минутлик реклама роликини намойиш этди. Хабарларга кўра, Барак Обама сайлов штаби ушбу мақсадлар учун 5 миллион доллар сарфлаган.

АҚШ президентлигига номзод республикачи Жон Маккейн ҳам Флорида штатида сайловчилар билан учрашди. Жон Маккейн сўнгги сўров натижаларига кўра Барак Обамадан ортда қолаётгани, бироқ сайлов куни албатта ғалаба қозонишини таъкидлади:

“Сайловга саноқли кунлар қолаётган бир пайтда, биз рақибимиздан ортда қолмоқдамиз. Сиёсий таҳлилчилар эса бизни ўйиндан чиқариб юборишди. Улар аввал ҳам шундай қилишган эди. Бироқ улар ўшанда ҳам адашган ҳозир ҳам адашмоқдалар”,- деди сенатор Жон Маккейн.
XS
SM
MD
LG