Линклар

Европа Кенгаши делегацияси Тбилисида


Европа Кенгашининг Парламент ассамблеяси делегацияси Тбилисига сафар қилди.

Мазкур сафардан мақсад август ойида Россия билан бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Грузиядаги вазият билан яқиндан танишишдир. Делегация аъзолари, шунингдек, Грузия ҳукумати расмийлари билан учрашишни режалаштирган.

18 ноябр куни эса Женевада БМТ раҳнамолиги остида Россия ва Грузия ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Мазкур музокараларнинг октябрда ўтказилган биринчи босқичи муваффақиятсиз якунланган эди.
XS
SM
MD
LG