Линклар

logo-print

Дамашқда аксил-америка намойиши бўлиб ўтди


Намойишнинг ўтказилишига эса ўтган ҳафта якунида АҚШ ҳарбий вертолётларининг Сурия қишлоқларидан бирини ўққа тутиши сабаб бўлди.

Суриянинг таъкидича, бу ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлган.

Бундан бир оз аввал эса АҚШнинг Суриядаги элчихонаси пайшанба куни ишламаслигини эълон қилган эди.

Ҳозирча расмий Вашингтон Суриянинг Ироққа яқин чегара ҳудудида амалга оширилган амалиётларга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

Бироқ ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийси бу ҳаво зарбаларида Сурияда фаолият юритаётган “Ал-Қоида” аъзоси нишонга олинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG