Линклар

logo-print

Музокаралардан умид катта


Арманистон ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян Тоғли Қорабоғ юзасидан ўтказилаётган музокаралар муҳим паллага кирганини маълум қилди.

Якшанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев Арманистон ва Озарбойжон президентларининг учрашувига мезмонлик қилади. Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятнинг учрашув диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда Арманистон ташқи ишлар вазирининг билдиришича, Москвадаги музокаралардан сўнг Арманистон президенти Серж Саркисян Францияга йўл олади.

Бу ерда Саркисян Франция президенти Николя Саркози билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG