Линклар

ШҲТ бош вазирлари Остонада


Қозоғистон пойтахти Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Россия, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари ҳамда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари иштирок этди.

Хабарларга кўра, глобал молия тизимидаги бўҳрон Остонадаги йиғилиш диққат марказида бўлган.

Бундан ташқари учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-сотиқ, энергетика ва хавфсизлик соҳаларида алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG