Линклар

logo-print

Афғонистон ва Покистон етакчилари Туркияда учрашди


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Истанбулдаги Жаҳон иқтисодий форуми чоғида Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спантанинг Озодлик радиосига айтишича, мазкур учрашувда терроризмга қарши биргаликда кураш, давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳамда иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Сўнгги йиллар давомида икки давлат ўртасидаги алоқалар бир оз совуқлашган эди. Афғонистон расмийлари Покистон томонини чегара ҳудудларидаги жангариларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG