Линклар

Тақирбошларга берилган жазо юмшатилди


31 октябр куни Новосибирск вилоят суди “Белое братство” миллатчи гуруҳининг саккиз аъзосини қайта суд қилиб¸ янги ҳукм чиқарди.

Рус миллатчиларидан иборат бу гуруҳ 2002 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига ҳужум қилганликда айбдор деб, топилиб 2006 йилда Новосибирск суди томонидан олти йилдан ўн йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бироқ Россия Олий суди ўсмирлар ишини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Новосибирск вилоят суди миллатчилар ишини қайта кўриб чиқиб, улардан уч нафарига олти йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси, қолганларига эса шартли жазо берди.

Россияда миллатчилик ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи “СОВА” ташкилотига кўра, жорий йил давомида Россияда ашаддий рус миллатчилари славян бўлмаган 71 кишини ўлдирган, 268 кишига тан жароҳати етказган.

Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG