Линклар

Райс Фаластин президенти билан учрашади


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс кейинги ҳафта Ғарбий соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Бу ҳақда маълум қилган Фаластин ҳукумати расмийси Сайеб Эрекатнинг билдиришича, Райс ва Аббос Фаластин билан Исроил ўртасида узоқ муддат давом этаётган тинчлик музокаралари истиқболини муҳокама қиладилар.

Шу пайтгача ўтказилган музокараларда ҳеч қандай натижага эришилмаган эди.

АҚШ сиёсий майдонида кутилаëтган ўзгаришлар муносабати билан бу музокараларнинг кечроқ муддатга қолдирилиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG