Линклар

Иноятов чақирилмаган меҳмонми?

  • Абдулла Искандар

Ангела Меркел идораси: "Иноятов Берлинда? Бундан мутлақ хабаримиз йўқ!!! "

Ангела Меркел идораси: "Иноятов Берлинда? Бундан мутлақ хабаримиз йўқ!!! "

Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовнинг Германияга ташрифи баҳс мавзуига айланди. ҲРУ ташкилоти бу ташрифни шармандалик деб баҳолаган бўлса¸ немис матбуоти Иноятовни чақирилмаган меҳмон деб атади.

“Тагецайтунг” газетасидаги мақола муаллифи Маркус Бенсман бу борада Германия канцлери маъмуриятига мурожаат қилди.
Ангела Меркел маъмурияти расман, Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовни Германияга таклиф қилмаганини билдирди.

Германия хавфсизлик хизмати BND ҳам Иноятов ташрифи борасида сукут сақламоқда.

2005 йилги Андижондаги қонли воқеалар маъсулларидан бири сифатида уч йил мобайнида ЕИ томонидан ўз ҳудудларига кириши таъқиқланган Рустам Иноятовни Германияга ким чақирди ўзи?

Ўзбек разведкаси бошлиғи Рустам Иноятовнинг Берлинга айнан ким таклиф этгани жумбоқлигича қолмоқда¸ дейди немис журналисти Маркус Бенсман.

”Мен Германия канцлери Ангела Меркел офисига мурожаат қилиб¸ “Рустам Иноятовни ким чақирди?” деб сўрадим.
Немис расмийлари Иноятовни биз Германияга чақирмадик¸ дейишди. Уларнинг расмий билдиришича¸ ўтган ҳафта ташриф буюрган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ҳеч ким таклиф қилмаган.

“Канцлер маъмурияти жаноб Иноятовга ҳеч қандай таклифнома жўнатмаган ва у билан ҳеч бир алоқага эга эмас”, дейишди улар аниқ қилиб. Мен улардан балки БНД яъни Германия ташқи разведка идораси таклиф қилгандир¸ деб сўрасам Германия канцлери маъмурияти бу саволга уларнинг матбуот хизматидан жавоб қидиринг¸ дейишди.

Кейин мен БНД яъни Германия ташқи разведка идорасига телефон қилганимда¸ улар ҳам Иноятовни чақирганлигидан бўйин товлашди. Иноятовнинг Германияга ташрифига миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи канцлер офисининг олтинчи бўлими ҳам алоқадор эмаслиги айтишди”.

Иноятовни шахсан таниган ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев назарида бу бир дипломатик ўйиндир.

“Германия дипломатияси бунга алоқамиз йўқ дейди. Ҳолбуки Иноятовга визани ўзлари беришган. Кейин Ангела Меркел канцеляриясининг хавфсизлик ва террор билан боғлиқ олтинчи бўлими бизнинг ҳам бунга алоқамиз йўқ дейди. Лекин барибир Германиянинг махсус хизматлари унга виза бериб уни таклиф қилишган. Чунки иккала томонда ҳам бир-бировдан ахборот олиш эҳтиëжи бор”.

Иноятов ташрифи борасидаги мақолалар муаллифи Галима Бухорбоевага кўра¸ Германия расмийлари қатлиомда айбли деб тахмин қилинаëтган мулозим ташрифидан уялишмоқда. Бухорбоева Рустам Иноятов ҳеч ким муносабат қилишни истамаган бир тасқарага айланди¸ деган фикрда.

Таҳлилчи Камолиддин Раббимов назарида¸ Германия ўз манфаат доираларидан келиб чиқиб Иноятовни таклиф қилган.

“ЕИ мана шу нуқтаи назардан сиëсат олиб бормоқда. Яъни манфаатлар ва қадриятларни бир тарозига қўйганда албатта улар манфаатларни қадриятларга боғлашга ҳаракат қилаяпти лекин бунинг уддасидан чиқаолаëтгани йўқ”.

Айни пайтда ЕИ¸ Ўзбекистондаги манфаатлари айнан нимада эканлигини билмаëтгани фожеадир¸ дейди Раббимов.

“Тошкентни тушунишга ҳаракат қилинишидир. Яъни ўша муносабатларнинг оҳанги. Бу оҳанг Ўзбекистондаги вазиятни трансформация қилишга қаратилган эмас. Аксинча уни борган сари ëпиб боришга қаратилганлиги бугунги кундаги энг катта фожеадир”.

Рустам Иноятовнинг, 2005 йил 13 майида Андижонда содир этилган қирғин айбдори сифатида Европа мамлакатлари ҳудудига кириши чекланган, уч йил давомида Евроиттифоқ санкцияси остидаги шахс бўла туриб, расмий ташриф билан Германияда бўлганлигини 23 октябр куни Озодлик радиосига Германия криминал полицияси мулозими билдирган эди.
XS
SM
MD
LG