Линклар

Покистонда ҳаво ҳужумидан 20 киши ҳалок бўлди


Покистонда Американинг учувчисиз бошқариладиган учқичидан берилган ҳаво зарбаси оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлган. Афғонистонга туташ Шимолий Вазиристоннинг Мир Али шаҳарчасида амалга оширилган ҳаво зарбалари аҳоли яшайдиган уйларни вайрон қилган. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Ал-Қоида етакчиларидан бири Абу Акаш ҳам бор. Жума куни Покистон шимол-ғарбидаги Пешовар шаҳрида худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб, етти кишини ҳалок қилган эди.

XS
SM
MD
LG