Линклар

logo-print

Дэвид Петреус АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари этиб тайинланди


Америка қўшинларининг Ироқдаги собиқ қўмондони генерал Дэвид Петреус АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари сифатида фаолиятини бошлаган. Генерал Петреус раҳбарлигидаги қўмондонликка Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Эронда ҳарбий амалиётларни режалаштириш ва бошқариш вазифалари юклатилган. Яқингача Америка қўшинларининг Ироқдаги қўмондони сифатида генерал Петреус бу мамлакатда хавфсизлик вазиятининг яхшиланишига катта ҳисса қўшгани айтилади. Ироқдаги қўшинлар қўмондони бўлган пайтда генерал Петреус бу мамлакатдаги АҚШ қўшинлари сонини қарийб 30 мингга кўпайтиришга эришди, қўшинлар вазият хатарли бўлган ҳудудларга жойлаштирилди. Генерал Петреус АҚШнинг Афғонистондаги стратегиясининг қайта кўриб чиқилишига ҳам ҳисса қўшишга улгурган, ушбу стратегия муаммони ҳал этишга минтақа мамлакатларини янада кенгроқ жалб этишни назарда тутади.

XS
SM
MD
LG