Линклар

Оберинг Чехияни АҚШ радар тизимларини ўрнатиш бўйича битимни ратификация қилишга чақирди


АҚШнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бўйича бошқармаси раҳбари, генерал Ҳенри Оберинг Чехияни ўз ҳудудида Америка радар тизимларини ўрнатиш борасидаги келишувни ратифакация қилишга чақирди. Жаноб Оберинг АҚШнинг Эрон яқин фурсатда Европага таҳдид солиши мумкин бўлган оммавий қирғин қуролига эга бўлиши ҳақида разведка маълумотига эга эканини айтди.

Чехия бош вазири Мирек Тополанек радар масаласи парламентда 2009 йил январ ойида - АҚШнинг янги президенти қасамёдга келтирилганидан кейин овозга қўйилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG